Шунингдек қаранг
Мисол:
Бошқарувчи трейдер 10000 USDлик ҳисоб-варағига эга. Учта инвестор унга мос ҳолда 1000 USD, 2000 USD ва 7000 USD инвестиция киритишга қарор қилди.
Шундай қилиб, ўз ПАММ-ҳисоб-варағига 10000 USD киритиб ва бундан кейин трейдерлардан инвестициялар олиб, Бошқарувчи Трейдер натижада Инвесторлар каби ҳисоб-варағида улушини олади. Барча улушлар ҳисоб-варағида иштирок этувчиларнинг барчасининг (Бошқарувчи Трейдер ва Инвесторларниг) йиғинди депозитга киритган маблағларига тўғри пропорционалдир.
Агар кейинчалик мазкур ҳисоб-варағига 5000 USD киритишга қарор қилган янги Инвестор пайдо бўлиб қолса, у ҳолда унинг улуши 5000 / ( 20000 + 5000) = 20%ни ташкил этади. Ҳисоб-варағидаги бошқа иштирокчиларнинг улуши ҳам ҳисоб-варағининг ўзи янги инвестиция маблағлари ҳисобига ортгани туфайли ўзгаради., бироқ мутлақ қайта ҳисоблашда ўзгармайди.
Барча кўрсатилан операциялар компания томонидан таъминланадиган тўлиқ автоматик режимда бажарилади. Инвестор истаган вақт ПАММ-ҳисоб-варағидан ўз улушини олинган фойда билан бирга қайтариш сўровини юбориши мумкин. Инвесторга маблағларни қайтариш вақтида Бошқарувчи Трейдернинг хизматларига тўлов сифатида фойданинг бир қисми Трейдерга тўланади. Бошқарувчи Трейдерга тўланадиган фойданинг фоизи у томонидан ўз ПАММ-ҳисоб-варағининг созлашларида ўрнатилади ва барча имкониятли Инвесторларга кўриниб туради.